Бутун жахонда аҳолининг турли қатламлари орасида қандли диабет касаллиги кун сайин ортиб бормоқда. Қандли диабет касаллиги натижасида келиб чиқадиган асоратларни олдини олишга қаратилган тадбирларни амалга оширишда ва бу борада аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи асосларини шакллантиришда умумамалиёт шифокорларнинг ўрни мухимдир, лекин қандли диабет асоратларини келиб чиқишида бирламчи звенода умумий амалиёт шифокорлари ва диабет мактабларининг фаолияти ҳамда оммавий ахборот воситаларининг фаоллиги сустлигича қолиб кетмоқда.